2018 йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Македонияни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратган Испания терма жамоаси ўзининг саралаш турнирлари доирасидаги 93-ғалабасини қайд этди. Бу орқали испанлар Россия/СССР терма жамоасининг 92 ғалабасидан иборат рекордини янгилади.

4 турдан кейин Испания 10 очко тўплаган ҳолда Италия билан бирга гуруҳни бошқариб бормоқда.

Қайд этиш керакки, Россия 2018 йилги чемпионат учун мезбон сифатида саралаш учрашувларида озод этилган.