Нариньо департаментида Колумбия миллий озодлик армияси исёнчилари нефть қувурини портлатиб юборишди. Бу ҳақда мамлакат армияси маълумотига асосланиб, El Tiempo хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, исёнчилар портлашни Рикаурте шаҳарчасида, бошланғич мактабдан чамаси 100 метр узоқликда амалга оширишган. Жабрланганлар ҳақида маълум мавжуд эмас.

Портлаш оқибатида қувурлардан нефть кўп миқдорда оқишни бошлаган ва улар Гуис дарёсига бориб тушган. Ecopetrol давлат нефть компанияси ходимлари портлаш оқибатларини бартараф этмоқда.