"Формуле-1" пойгалариннг 2016 йилги мавсумида охиргисидан битта олдинги поул-позишен — Бразилия Гран-приси тақдирини 10 сония ҳал этди: 3 карра жаҳон чемпиони, Буюк Британия вакили бўлмиш Льюис Ҳемилтон умумий ҳисобда Нико Росбергни ортда қолдирди.

Охирги квалификация пойгаларида ғолиб бўлган Mercedes пилоти Льюис Ҳэмилтон, ўз жамоадоши Нико Росбергни қувиб ўтди.

Ҳэмилтон учун бу жорий мавсумда квалификациялардаги 11-ғалаба бўлди. Бу унинг шахсий рекорди такрорланиши ҳисобланади. Ўтган мавсумда ҳам британиялик спортчи шундай натижа кўрсатганди. Бу борадаги энг яхши натижа эса (бир мавсумда квалификация пойгаларида 15 бор ғолиблик) германиялик Себастьян Феттелга (Red Bull пилоти) тегишли бўлиб қолмоқда.

Чемпионат якунига 2 босқич қолганида Росберг умумий рейтингда Ҳэмилтонни 19 очкога ортда қолдирмоқда. Эртага ғалаба қозониш орқали Росберг фаолиятидаги илк жаҳон чемпионлигига эриши мумкин.