Португалия терма жамоаси жисмоний тайёргарлик бўйича масъул шифокор Жоау Арозу Криштиану Роналдунинг жисмоний ҳолати бўйича фикрини билдириб ўтди.

«Агар Криштиануда жароҳатлар билан боғлиқ муаммо бўлмаса у ҳаттоки 41 ёшида ҳам яхши савияда тўп сура олиши мумкин. Роналду бошқалардан ажралиб туради демоқчи эмасман, бироқ унинг устун тарафлари кўп.

У ҳеч қачон секин ҳаракат қиладиган футболчи бўлмаган, ҳаттоки ёши ўтиб бораётган бўлса ҳам. У дарвозага яқин ҳаракат қилишни бошлаган.

Роналду ҳимоячиларни алдашда давом этмоқда. Чунки унда жуда катта тажриба ва маҳорат бор», — деган Арозу.