Нью-Йоркда Мутлақ жангчилик чемпионати (ММА) UFC 205 мусобақаси ўз якунига етмоқда. Мусобақадаги жанглардан бирида россиялик Хабиб Нурмагомедов ўзининг рақиби, америкалик Майкл Жонсонни мағлуб этди.

Ўз вазн тоифасида иккинчи рақамли спортчи жангнинг 3-раундида рейтингда 6-поғонани эгаллаётган рақибининг қўлига оғриқ берувчи усулни қўллади. Шундан кейин Жонсон ўз мағлубиятини тан олиб, таслим бўлди.

28 ёшли Нурмагомедов ММА’нинг порлаб чиқаётган ҳақиқий юлдузи ҳисобланади. У ўз ҳисобида 24 та ғалабага эга ва ҳали бирор марта мағлубиятга учрамаган.  

Нью-Йоркдаги мусобақанинг бош жанги ирландиялик Конор Макгрегор ва АҚШлик Эдди Альварес ўртасида бўлиши кутилмоқда.

Нурмагомедов ғалабасидан кейин UFC’нинг бош юлдузи Макгрегорни жангга чақирди.

"Ирландлар, мен сизнинг жўжангиз билан жанг қилмоқчиман, чунки у менинг вазнимда биринчи", деб айтган спортчи.