Бугун Жанубий Корея терма жамоаси “Seoul World Cup Stadium” ўйингоҳида салкам 1,5 соат давомида машғулотлар ўтказди. Машғулотлар якунида терма жамоанинг етакчиларидан ҳисобланган Сон Хеунг Мин маҳаллий журналистлар эътиборида бўлди. 

“Бироз дам олганлигим туфайли ҳолатим яхши. Фақат жароҳатим озгина безовта қиляпти. Канада билан ўйинни ташқаридан кузатиб ўтирдим. Йигитларда ўзига бўлган ишонч ортганлигидан хурсандман, Лекин асосий ўйин бу эмасди. Энг муҳим ўйин Ўзбекистон билан бўлади. 

Ҳозирда жисмоний ҳолатим яхши. Лекин Ўзбекистон билан ўйинда жисмоний тайёргарликдан кўра руҳий тайёргарлик жуда муҳим. Мен ҳужумкор футболчиман ва гол уришга уринаман. Ўзбекистон билан ўйинда эса кимнинг гол уриши фарқи йўқ. Муҳими, натижа кўрсата олишимиз зарур”, — деган “Тоттенҳем” ярим ҳимоячиси.

Жанубий кореяликларнинг етакчи ҳужумчиси Ўзбекистонни осонлик билан енгиш мумкинлигини айтди