Швециядаги ресторанлардан бирининг бош ошпази Андерс Вендел Дональд Трамп деб қабул қилиниб дўппосланиб кетилди.

Вендел бу ҳақда полицияга хабар берган, деб маълум қилди RT.

Венделнинг айтишича, мусулмон кўринишидаги 25-35 ёшли уч эркак унга ташланиб, уни дўппослаб кетган. Таъкидланишича, ҳақиқатан ҳам ошпазнинг ташқи кўринишида Трампга ўхшашлик жиҳатлари бор.

Вендел Швецияда таниқли бош ошпаз, ресторан эгаси ва телеюлдуз ҳисобланади.