АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампнинг ҳисоблашича, ижтимоий тармоқлар овоз бериш жараёнларига катта таъсир кўрсатди. У бу ҳақда CBS телеканалининг "60 дақиқа" кўрсатуви эфирида сўзлаган.

Унинг сўзларига кўра, айнан онлайн-сервислар унга сайловолди кампаниясида одатдагидан кўра анча камроқ маблағ сарфлашига имкон берган.

"Менинг ижтимоий тармоқлардаги ўқувчиларим сони 28 миллиондан ортиқ. Мен ростдан ҳам "Фейсбук",  "Твиттер", "Инстаграм" ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги фаоллигим менга президентлик сайловида ғалабага эришишимга замин яратди. Мен ижтимоий тармоқлар туфайли катта миқдордаги маблағлар сарфланадиган анъанавий сайловолди кампаниясидан қутулдим. Мен шундай йўл муваффақиятли эканини исботладим", — деган Трамп.

Унинг сўзларига кўра, Оқ уй раҳбари учун твиттерда очилган аккаунтдан фойдаланиш имкониятлари чекланган. 

"Мен энди твиттерда ўзимни вазмин тутаман. Умуман олганда ёзишга вақтим бўлса", — деган миллиардер.

Бундан олдинроқ, Трампнинг твиттердаги аккаунти демократлар бу номзоднинг твиттердаги твитлари учун кула бошлашгач, унинг ёрдамчилари томонидан назоратга олингани ва номзоднинг ўзи четлатилгани ҳақида хабар қилинганди. Лекин кейинроқ республикачилар штаби бу хабарларни рад қилди.