Жамоатчилик фикри сўровномаларини ўтказиш бўйича мутахассис, америкалик сиёсатшунос Сэм Ванг CNN телеканали эфирида қора чигиртка (чувуртка) еди.

Гап шундаки, у АҚШдаги президентлик сайловларидан олдин агар Дональд Трамп 240 дан кўпроқ сайловчилар овозини йиға олса, чигиртка ейишга ўйламай туриб ваъда берганди.

Бироқ Трамп сайловлардаги ғалаба учун керак бўлган 270 овоз тугул, 290 та овоз йиғди ва сиёсатшунос ўз ваъдасини бажаришига тўғри келди. Бироқ Ванг тирик ҳашаротни ейишга ботина олмади.

У жонли эфирда консерваланган чигирткалар банкасини олиб, бундай егулик "оқсилнинг ажойиб манбаси" эканлигини айтганча чигирткалардан биттасини ютиб юборди. Сўнгра кетидан асал билан "газак" қилди.

"Сен буни қилдинг! Сен бир сўзли одам экансан", деб унга таҳсин айтди бошловчи.

Дарвоқе, Трампнинг сайловлардаги ғалабасини башорат қилган, "АҚШдаги энг аниқ таҳлилчи", АҚШ университети профессори Алан Личман энди унинг импичмент қилинишини башорат қилмоқда.