Туркия ташқи ишлар вазирлиги Дональд Трамп ғалабасидан сўнг АҚШга борадиган ўз фуқароларини эҳтиёт бўлишга чақирди. Бунга Трамп ғалабасига қарши бўлиб ўтаётган норозилик акциялари сабаб этиб кўрсатилган.  Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Мазкур воқеалар сабаб юзага келувчи хавф ва ижтимоий кучланиш туфайли АҚШда яшовчи ёки шу мамлакатга боришни режалаштираётган бизнинг фуқароларга ўта эҳтиёт бўлиш тавсия этилади», — дейилади ташкилот маълумотида. 
Вазирликда маълум қилишларича, гап баъзи бир шаҳарлар, масалан: Нью-Йорк, Чикаго, Филадельфия, Майами, Лос-Анжелес, Сиэтл, Окленд ва Портленд ҳақида бормоқда.