Туркия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШдаги фуқароларини Дональд Трампнинг сайловда ғалаба қозониши ортидан бошланган намойишлар туфайли бу мамлакатда эҳтиёт бўлиб ҳаракатланишга чақирди. Бу ҳақда Reuters хабар қилган.

«АҚШда яшайдиган фуқароларимиз ва бу мамлакатга отланганларга бу мамлакатда юзага келган ижтимоий таранглик шароитида рўй бераётган воқеалар туфайли ўта эҳтиёткор бўлишни тавсия қилинади», — дейилган вазирлик огоҳлантирувида.