Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси 13 ноябрь тонгида Жанубий Корея пойтахтига йўл олди. ЎФФ сайти хабарига кўра, Самвел Бабаян қўли остидаги жамоа 12 ноябрь куни "асрдан шомга қадар" машғулот ўтказган ва кейин Сеул шаҳрига чартер рейс билан учиб кетган.

Аввал хабар қилинганидек, терма жамоа ярим ҳимоячиси Азизбек Ҳайдаров жароҳат туфайли Кореяга бора олмайди. Қолган футболчилар соғ-саломат ва улар терма жамоа билан Сеулга учиб кетишган.

Жанубий Корея ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин 15 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.