Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ президенти этиб Дональд Трамп сайлангандан кейин АҚШ ҳукумати дунёнинг турли қисмларидаги урушларда қатнашишини тўхтатади, деб умид билдирмоқда. Бу ҳақда Globovision хабар бермоқда.

"Трамп ўзи билан ўз иш ўринларида барқарорликни, АҚШ Сурия, Ироқ, Ливия ва бошқа давлатларни барбод қилган урушлардан кетади деб кутаётган миллионлаб америкаликларнинг қарашларини акс эттиради", деб айтди Мадуро.

Мадуронинг фикрича, АҚШдан "империя бўлишдан тўхташи ва тинч, кучли давлатга айланишини кутиш" вақти келди. 

Аввалроқ Мадуро Венесуэла АҚШ билан дўстона муносабатларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини айтганди.