Ирландиялик аралаш яккакураш жангчиси, ўрта енгил вазнда (61-66 кг) UFC жаҳон чемпиони камари соҳиби Конор Макгрегор енгил вазндаги (66-71 кг) жаҳон чемпиони, америкалик Эдди Альваресга қарши кечган жангда ғолиб бўлди. Нью-Йоркда UFC 205 мусобақаси доирасида ўтказилган учрашув ирландияликнинг 2-раунддаги муддатдан аввал ғалабаси билан якунланди. Ирландиялик ҳужумларидан бирида америкалик жангчини нокаутга учратди. 

Эътиборлиси, Макгрегор UFC тарихида иккита турли вазн тоифасидаги чемпионлик камарини ўзида бирлаштира олган биринчи жангчи бўлди. Шунингдек, UFC 205 Нью-Йоркда аралаш яккакураш жанглари бўйича ўтказилган биринчи мусобақа бўлди. Аввалроқ ММА қоидаларига кўра штатда бу жангларни ўтказиш ман қилинган эди, бироқ Ассамблея 2016 йилда бу тақиқловнинг бекор қилинишига овоз берган. 

Жангчи фаолиятидаги бу муҳим ғалабасидан кейин "унга ҳеч ким қўрқинчли эмаслигини" айтди.

"Альварес – менинг даражамдаги жангчи эмас. У ҳақиқий жангчи, бироқ мен ундан анча устунман. Мендан бу камарлардан ҳаттоки бирини тортиб олмоқчи бўлган исталган одам яхшилик кутмасин. Мен барчасини йўқ қилиб ташлайман! Билингки, мен ҳеч ким олдида узр сўрамайман. Буни чин юракдан айтмоқдаман. Кимки мени жангга чақирмасин, мен уни кулгига қолдираман", деб айтди жангчи.

Мусобақадан ўрин олган қолган учрашувлар қуйидагича якунланди:

Эркаклар.
77 кг гача. Титул жанг. Тайрон Вудли (АҚШ) (16-3-1) — Стефен Томпсон (АҚШ) (13-2-1) — дурранг.
84 кг гача. Крис Уэйдман (АҚШ) (13-2) — Йоэль Ромеро (Куба) (13-1) — Ромеро ғалабаси.
66 кг гача. Фрэнки Эдгар (АҚШ) (21-5-1) — Жереми Стефенс (АҚШ) (25-13) — Эдгар ғалабаси.
70 кг гача. Хабиб Нурмагомедов (Россия) (24-0) — Майкл Жонсон (АҚШ) (12-9) —Нурмагомедов ғалабаси.
84 кг гача. Тим Бётч (АҚШ) (20-10) — Рафаэл Натал (Бразилия) (21-8-1) — Бётч ғалабаси.
77 кг гача. Висенте Луке (Бразилия) (11-5-1) — Белал Мухаммад (АҚШ) (10-2) — Луке ғалабаси.
73 кг гача. Жим Миллер (АҚШ) (28-8) — Тьягу Алвес (Бразилия) (21-11) — Миллер ғалабаси.

Аёллар.
52 кг гача. Титул жанг. Йоанна Енжейчик (Польша) (13-0) — Каролина Ковалькевич (Польша) (10-1) — Енжейчик ғалабаси.
61 кг гача. Миша Тейт (АҚШ) (18-7) — Ракель Пеннингтон (АҚШ) (9-5) — Пеннингтон ғалабаси.
61 кг гача. Лиз Кармуш (АҚШ) (11-5) — Кэтлин Чукажан (АҚШ) (8-1) — Кармуш ғалабаси.