Жанубий Корея давлат айбловчилари мамлакатдаги йирик корпорация Hyundai Motor автомобиль компаниясининг раҳбарини президент Пак Кин Хе атрофида бўлаётган маш-машалар сабаб сўроқ қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, прокуратуранинг режасида Samsung Group компанияси раҳбарини ҳам сўроқ қилиш бор.
Агентликнинг маълум қилишича, сўроқлар президент Пак Кин Хе ушбу корпорацияларга маш-машаларга сабаббўлган иккита фоннинг молиявий таъминоти бўйича босим ўтказган ёки йўқлигини аниқлашдан иборат.