Жанубий Корея прокуратураси мамлакат тарихида илк бор президентни сўроқ қилиши кутилмоқда. Ёнҳап агентлиги хабарига кўра Пак Кин Хе ўз дугонаси Чхве Сун Силь билан яқин алоқалари туфайли сўроқ қилинади.

«Президентни сўроқ қилиш шу ҳафтадаёқ бўлиб ўтиши кутилмоқда. Лекин сўроқ ўтказилмаслиги ҳам мумкин. У ҳолда сўроқ Чхве Сун Силга ҳукм чиқарилганидан кейин ўтказилади», — дея қайд этилган Сеул прокуратурасида.

Чхве Сун Силь 3 ноябрь куни товламачилик ва давлат ишларига аралашишда айбланиб қўлга олинганди.

Аввалроқ Пак Кин Хе дугонасининг иши бўйича тергов билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини айтган эди.

Хабарда таъкидлашича, Жанубий Корея конституциясига мувофиқ, президентга қарши жиноят иши қўзғатилиши мумкин эмас, бироқ баъзи экспертлар коррупцияга қарши тергов доирасидаги сўроқ тамоман мақбул эканлигини айтишга улгурди.

Бундан олдинроқ, Жанубий Кореяда ўн минглаб кишилар Сеул марказида Пак Кин Хенинг истеъфосини талаб қилган ҳолда намойиш ўтказгани хабар қилинганди.