Жанубий Суданда қуролланган гуруҳ Young Stars футбол жамоаси футболчилари ва ходимлари минган автобусга ҳужум қилишган. Ассошиэйтед Пресс хабарига кўра, ҳужум оқибатида 1 киши ўлдирилган, 6 киши жароҳатланган.

Африка футбол конфедерацияси маълумотига кўра, ички чемпионатдаги етакчи жамоалардан ҳисобланган Young Stars жамоаси мамлакат пойтахти Жуба шаҳридан Торит шаҳрига қайтаётганида ҳужумга дучор бўлган.

Аниқлик киритилишича автобус ҳайдовчиси ўлдирилган, жароҳатланганлардан бири клуб раҳбари бўлган. Ҳодисанинг тўлиқ тафсилотлари ҳақида маълумот йўқ.