Европанинг яна бешта стадионида бўлиб ўтган учрашувлар билан бугунги кунги саралаш баҳсларига якун ясалди.

Унда кутилганидек Италия ва Испания каби фаворит саналган терма жамоалари зафар қучишди. Италия Лихтенштейн меҳмони бўлиб жавобсиз тўп киритган бўлса, Испания бу ишни ўз уйида Македония терма жамоасига қарши ишда уддалади. Натижада тўртта турдан кейин G гуруҳининг иккала вакили ҳисобида ҳам 10 очко мавжуд бўлиб турибди. Мазкур гуруҳнинг яна бир вакили Исроил Албания меҳмони бўлиб, 9 киши бўлиб қолган мезбонларни йирик ҳисобда мағлуб этиб гуруҳ фаворитларини қувишда давом этмоқда. Исроилликлар ҳисобида ҳозирча 9 очко мавжуд.

Куннинг марказий учрашувида Уэльс Сербия билан ўз уйида дуранг натижа қайд этди ва бу гуруҳда Ирландия термасига пешқадам бўлиб олиш имкониятини берди. Сербия ҳисобида 8, Бэйл жамоадошлари ҳисобида эса 6 очко мавжуд.
 
ЖЧ-2018 саралаш
Европа

Лихтенштейн – Италия 0:4 (0:4)

Голлар: 0:1 – 11 Белотти, 0:2 – 12 Иммобиле, 0:3 – 32 Кандрева, 0:4 – 44 Белотти.
Италия: Буффон, Де Шильо, Романьоли, Бонуччи, Дзаппакоста, Верратти, Бонавентура (Инсинье, 67), де Росси, Кандрева (Эдер, 74), Белотти, Иммобиле (Дзадза, 81).

Уэльс – Сербия 1:1 (1:0)

Голлар: 1:0 – 30 Бэйл, 1:1 – 85 Митрович.
Уэльс: Хеннесси, Честер, Уильямс, Тэйлор, Гантер, Аллен, Ледли (Эдвардс, 84), Робсон-Кану (Лоуренс, 68), Рэмзи, Бэйл, Воукс.
Сербия: Стойкович, Настасич, Максимович, Рукавина, Иванович, Матич, Костич (Катаи, 70), Миливоевич, Тадич, Обрадович, Митрович (Гудель, 88).

Албания – Исроил 0:3 (0:1)

Голлар: 0:1 – 18, пенальти Захави, 0:2 – 66 Эйнбиндер, 0:3 – 83 Атар.
Четлатишлар: Гимсити (17), Бериша (55, иккаласи — Албания).

Испания – Македония 4:0 (1:0)

Голлар: 1:0 – 34, автогол Велкоски, 2:0 – 63 Витоло, 3:0 – 84 Монреаль, 4:0 – 85 Адурис.
Испания: Де Хеа, Начо, Монреаль, Карвахаль, Бартра, Алькантара, Бускетс, Витоло (Кальехон, 87), Коке (Иско, 72), Сильва, Мората (Адурис, 60).

Украина – Финляндия 1:0 (1:0)

Гол: 1:0 – 24 Кравец.

 

Манба: tribuna.uz