Европада ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасидаги учрашувлар давом этмоқда. Бугунга белгиланган учрашувларнинг дастлабки тўрттаси ўз ниҳоясига етди.

Хорватия терма жамоаси гуруҳдаги асосий рақобатчиси Исландияни қабул қилиб ишончли ғалабани қўлга киритди ва гурҳда яккапешқадам бўлиб олди. Хорватлар ҳисобида энди 4 учрашувда қўлга киритилган 10 очко мавжуд.

Австрия эса ўз уйида Ирландия терма жамоасига имкониятни бой бериб имкониятларини пасайтириб юборди. Ирландия терма жамоаси эса 10 очко билан етакчига айланиб олди. Бироздан кейин ниҳоясига етадиган Уэльс ва Сербия терма жамоалари учрашувида Сербия ғалаба қозонса, ирландларга етиб олиши мумкин бўлади. Акс ҳолда Ирландия ҳам гуруҳда яккапешқадам бўлиб олиш имкониятига эга.

Шунингдек яна бир учрашувда Туркия ўз майдонида Косовони қабул қилиб саралаш босқичидаги илк ғалабасини қўлга киритди ва очколари сонини бештага етказиб олди.

ЖЧ-2018. Саралаш

Европа

Австрия – Ирландия 0:1 (0:0)
Гол:
0:1 – 48 Макклейн.
Австрия: Ўзжан, Кляйн, Виммер (Ильзанкер, 78), Драгович, Алаба, Забитцер (Харник, 73), Шопф (Шауб, 57), Арнаутович, Баумгартлингер, Хинтереггер, Янко.
Ирландия: Рэндолф, Коулмэн, Кларк, Даффи, Брэйди, Артер, Хулахан (Макголдрик, 78), Хендрик, Уэлан (Мейлер, 24), Макклейн (Макгиди, 85), Уолтерс.

 

Туркия – Косово 2:0 (0:0)
Голлар:
1:0 – 51 Йилмаз, 2:0 – 55 Шен.
Туркия: Бобожон, Чалик, Калдирим, Генўл, Тўпал, Туран, Шен (Ундер, 77), Инан, Ўзёқуб (Малли, 46), Чалханўғлу, Йилмаз (Тўсун, 87).
Косово: Уйкани, Пердедай, Ррахмани, Пниши, Алуши, Бериша, Рашица, Шала, Зенели, Кололи, Мурики.

Грузия – Молдова 1:1 (1:0)
Голлар:
1:0 – 16 Казаишвили, 1:1 – 78 Гацкан.

Хорватия – Исландия 2:0 (1:0)
Голлар:
1:0 – 15 Брозович, 2:0 – 90 Брозович.
Хорватия: Субашич, Вида, Пиварич, Врсалько, Чорлука, Брозович, Ковачич (Модрич, 46), Ракитич (Крамарич, 85), Бадель, Перишич, Манджукич (Чоп, 90).
Исландия: Хальдерссон, Сигурдссон, Магнуссон, Сэварссон, Арнасон, Гуннарссон, Гудмундссон, Бьярнасон (Траустасон, 75), Сигурдссон, Бьярнасон, Бедварссон (Кьяртанссон, 75).
Четлатиш: Перишич (90).

 

Яна бешта учрашувда ҳозирда давом этмоқда

Лихтенштейн – Италия. 00:45
Уэльс – Сербия. 00:45
Албания – Исроил. 00:45
Испания – Македония. 00:45
Украина – Финляндия. 00:45