Интернет орқали савдо билан шуғулланувчи Хитойнинг Alibaba Group компанияси «Барселона» клуби титул ҳомийсига айланиши мумкин.

Mundo Deportivo нашри берган хабарга кўра, Alibaba нинг бу борадаги рақиблари Amazon ва Rakuten‘нинг «Барселона» билан шерикчилик қилиш бўйича қизиқишлари пасайган. Мазкур масала яқин бир ҳафта ичида ҳал бўлиши кутилмоқда.

Амалдаги ҳомий Qatar Airways жамоанинг ҳамкори сифатида 2021 йилга қадар қолиши лозим. Бироқ компания номи жамоа либосидан ўрин олмайди. Қатарликлар «Камп Ноу» стадионига ўз номини бериш бўйича музокаралар олиб бориши мумкин.

 

Манба: tribuna.uz