Ўзбекистонда 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлганларни онлайн тарзда кечаси ва кундузи рўйхатга олиш амалиёти йўлга қўйилади. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2016 йил 28 октябрда қабул қилган “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” қарори бандида шу ҳақда сўз юритилган. 

Мазкур ҳужжат билан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплекси маъқулланган.

Қарорга кўра, 2017 йил 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат интерактив хизматлари ягона порталига интеграциялашган Тизим орқали тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан кеча-ю кундуз ўтказиш ва ҳисобга олиш таъминланади.