17-26 ноябрь кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Сибур Арена” мажмуасида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати (AIBA Youth World Boxing Championships) бўлиб ўтади.

17-18 ёшли боксчилар ўртасида ташкил этилаётиган жаҳон чемпионатида дунёнинг 65 давлатидан 400 нафардан зиёд чарм қўлқоп усталари 10та вазн тоифасида иштирок этади. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда юрт спорт шарафини ҳимоя қилади.

Оlamsport.com хабарига кўра, 13 ноябрь куни Бекзод Ҳидиров мураббийлигидаги терма жамоа делегацияси Россиянинг шимолий пойтахтига жўнаб кетган.

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:
1.Сериков Нуржан Уразалиевич (49 кг)
2.Холматов Отабек Шухрат ўғли (52 кг)
3.Абдурасулов Шункор Шукур ўғли (56 кг)
4.Мирзараҳимов Билолбек Номозбой ўғли (60 кг)
5.Нуранов Абу Арифжон ўғли (64 кг)
6.Собиров Улуғбек Козимжон ўғли (69 кг)
7.Рустамов Шохрузбек Равшанбек ўғли (75 кг)
8.Турсунов Санжар Шокиржон ўғли (81 кг)
9.Раҳимов Шохруз Зафар ўғли (91 кг)
10.Худорганов Абдулла Адамбой ўғли (+91 кг)