Болгария бош вазири Бойко Борисов мамлакат президенти сайловларида етакчи "Фуқаролар Болгариянинг европача ривожланиши учун" партияси номзоди Цецка Цачев мағлубиятга учрагандан кейин, мамлакат ҳукумати истеъфога кетишини эълон қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Маълум қилинишича, овоз беришнинг 2-босқичида социалистлар партияси бошчилигидаги ташаббус қўмитаси илгари сурган номзод – генерал Румен Радев етакчилик қилмоқда.

Экзит-пол маълумотларига кўра, Радев 58,4 фоиз, унинг рақиби Цачев 35 фоиз овоз тўплаган.