Европа Иттифоқи кенгаши Суриянинг 17 нафар вазири ҳамда мамлакат Марказий банки раҳбарини санкциялар рўйхатига киритди. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълум қилинган

Маълум қилинишича, рўйхатга киритилган амалдорлар ЕИ меъёрлари бўйича Сурия режимига қарши бўлганлар сирасига киради. Санкциялар Сурияда тинч аҳолига қарши зўравонлик ҳаракатлари учун, мамлакат президенти Башар Асад режимидан фойда оладиган ва унга ёрдам берадиганларга нисбатан қўлланилган.

Эндиликда санкцияга номи киритилган суриялик амалдорларнинг жами ҳисоби 234 кишига етган.