Германия ҳукмрон коалицияси таркибига кирувчи партиялар етакчилари Франк-Вальтер Штайнмайерни мамлакат президентлиги лавозимига тавсия қилишга келишиб олишди, деб хабар қилмоқда N-tv телеканали.

Таъкидланишича, коалиция ягона номзод борасида узоқ вақт уринишган. Бироқ, канцлер Ангела Меркель раҳбарлигидаги Насроний-демократик иттифоқи аниқ қарорга кела олмаган. 

Ниҳоят, канцлер Германия социал-демократик партияси раҳбари Зигмар Габриэлнинг Штаймайер хусусидаги таклифини қўллаб-қувватлаган.