АҚШ Индианаполис шаҳрида (Индиана штати) 4 ёшли қизча уйдан топиб олган қуроли билан ўзи ва онасини шикастлади. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабар берган.

Унинг отаси сўзларига кўра, қизча аввалига ўз юзига, кейин онасининг энсасига отган. Уларнинг иккиси ҳам шифохонага олиб борилган. Қурол нима билан ўқлангани маълум эмас. 

Хабар қилинишича, ҳодиса рўй берган вақтда уйда бўлган болалар жабрланмаган. Полиция ушбу ҳолат юзасидан текширув бошлаган.