Мадридда жойлашган Marca нашри Мессининг «Барселона» билан шартномасини узайтирмаслиги ҳақидаги хабарга интернет фойдаланувчилари турлича фикрлар билдириб ўтишган. Кўпчилик бу хабарга киноя билан муносабат билдирган.

Қуйида энг сара фикрлар билан танишиб олишингиз мумкин.

— Ҳа, Месси бу ҳақда айтиш учун Marca журналистларини битта жойга йиққан

— Шунчаки Месси «Гранада»га ўтиб, совринлар ютишни бошламоқчи.

— Бу Marca ахир. Эртага улар гап «Барселона» билан шартнома ҳақида эмас, алоқа оператори билан тузиладиган шартнома ҳақида бораётганини тушунтиришга ўтади.

— Мессини «Реал»нинг ўринбосарлар таркибида кутамиз. Эдегор билан орзулар жуфтлигини ташкил қилишади.

— Ростан ҳам, Marca, бас қилсангчи. Спортга, журналистикага, бизга беҳурматлик қилишни тўхтат.

— Бу шунчаки Marca. Шунчаки.

— Агар бу рост бўлсачи? Унда «Барселона» учун ҳаммаси тамом.

— Илтимос, эслатиб юборинглар бу ўша 17 ёшидан буён ҳар йили янги битта клубга ўтиши айтиладиган Мессими?

— Триллер муаллифларидан навбатдаги асар Гризманн «Атлетико»дан кетади: Месси «Барселона»дан. Нимага улар айнан дерби ва «класико» олдидан шунақа эртаклар тўқишади, тасодифми?

— Marca, де Хеа билан ишлар қалай, анча бўлдими у «Реал»га ўтганига?

— Месси бир умр «Барселона»да қолади. Унинг қулай жойдан кетиши даргумон

— … энди эса жиддий хабарларга ўтамиз.

— Келиб чиқяптики, газетада Мессининг оиласидан шахсий манба бериб турувчи вакили бор.

— Янги шартнома тузмагани бу янгиликми?  Marca учун – ҳа!

— «Реал» мухлисиман, аммо умид қиламанки бу ҳақиқат эмас. Мессисиз чемпионатимизни тасаввур қила олмайман.

— Мадридликлар орзу қилишмоқда...

Эслатиб ўтамиз, As нашри берган хабарга кўра, Мессининг шартномасини узайтирмаётганига «Барселона»нинг молиявий фейр-плей талабларидан чиқиб кетиши мумкинлиги сабаб қилиб кўрсатилган. Унда ойлик маош клуб даромадининг 65 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим дея кўрсатиб ўтилган.