Қирғизистон ҳудудида 4,7 магнитудали зилзила кузатилди. Бу ҳақда мамлакат фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берган.

Ер ости силкиниши 14 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 07:07да содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила ўчоғи Қирғизистон ҳудудида, Адишев қоялари жойлашган тоғда, Ўш шаҳридан 50 км шарқда, Учкаптал пунктидан 10-12 км масофада, 5 км чуқурликда жойлашди. 

Ўшдагилар 3,5 балли зилзилани сезишган, қишлоқ ҳудудларида зилзила кучи 4,5 баллни ташкил қилган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.