Қачонлардир одамларнинг ўзга сайёраларда яшашини тасаввур қилиш фақатгина фантаст-ёзувчиларга хос эди, бироқ бугунги кунда бу - Қизил Сайёрага илк парвозни амалга оширишга жиддий тайёргарлик кўраётган SpaceX ва NASA каби космик ташкилотлар ходимлари мажбуриятига киради. Бунинг учун мутахассислар сайёра ва унинг атмосфераси, об-ҳаво ва шарт-шароитлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишлари керак бўлади. Newatlas.com'да Марс сайёрасида яшаш учун тайёрланаётган уйлар прототипи суратлари тақдим этилди. 

National Geographic Гринвич Қироллик расадхонаси олимлари ва ёзувчи-журналист Стивен Петранек билан ҳамкорликда Марсдаги уйлар прототипи кўргазмасини ташкиллаштиришди. Кўргазма доирасида Марсга чиққан сайёҳлар яшайдиган уйлар прототипи намойиш этилди. 

Уйлар эскимослар тўғноғичини ёдга солади, фақат қурилиш материали сифатида ғиштчаларга айлантирилган Марс тупроғидан фойдаланиш таклиф қилинмоқда. Ҳавони тозалаш тизими сифатида космик кеманинг олдиндан оптималлаштирилган тизими иштирок этади. Шу тариқа Ердан Марсга олиб чиқиладиган юк ҳажмини камайтиришнинг уддасидан чиқилади. Уй ичида ҳаётий муҳим аҳамиятга эга озиқ-овқат моддалари етиштириш тахмин қилинмоқда. Бу ҳам муҳим аҳамиятга эга, чунки барча егулик захираларини ҳаво кемасида олиб чиқишнинг иложи бўлмайди. 

Ер усти зонасида Марсни кўрсатувчи панорама ойнаси, телевизор, дам олиш учун кровать ва  ишлаш учун керакли бўладиган деталларни чоп этиш имконини берувчи 3D-принтер бўлади. Шу тариқа сайёҳларнинг кейинги космик қурилманинг учиб келишини кутиб ўтиришларига ҳожат қолмайди. Ер ости қисмида эса асосий дам олиш жойи бўлади. 

Жорий йилнинг 10-16 ноябрь кунлари Лондондаги Гринвич Қироллик расадхонасида жамоанинг меҳнатини кўриш ва баҳолаш мумкин бўлади. Бундан ташқари, ушбу дам олиш кунларида National Geographic телевизион каналида шу мавзуга бағишланган янги ҳужжатли фильм намойиши бўлиб ўтади. 

.

.

.

Суратлар:(Credit: Scott Collie/New Atlas