Молдова Социалистлар партияси етакчиси Игорь Додон мамлакат президенти сайловларининг 2-босқичида ғалаба қозонганини эълон қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

"Ишонч билан айтишим мумкинки, биз бу президентлик сайловларида ғалаба қозондик. Океан ортида овоз бериш давом этмоқда. Айни вақтда биз 50 фоиз+1 овоз тўпладик. Биз ғалаба қилдик", деб айтган Додон.

Таъкидланишича, Додон Россия билан стратегик ҳамкорликни тикламоқчи. У Молдова маҳсулотини Россия бозорига қайтармоқчи ҳамда энергетика соҳасидаги ҳамкорликни нормаллаштирмоқчи.

Аввалроқ Додон 68,96 фоиз овоз ҳисоб-китоб қилингандан кейин 58,1 фоиз овоз тўплагани маълум қилинганди.