2010 йил ноябрида Смоленск (Россия) осмонида авиаҳалокатга учраган Польша президенти Лех Качиньский ва унинг рафиқаси Мария жасадлари эксгумация қилинади (суд-тиббий экспертизаси учун кавлаб олинади). Тадбир 14 ноябрь куни кечқурун Краковда бўлиб ўтади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Эр-хотин Качиньскийлар Вавель қасридаги даҳмада дафн этилишган. Эксгумация якунлангач, ўша куниёқ жасадлар Ягеллон университетининг Collegium Medicum суд тиббиёти муассасасига етказилади. Уларни ўрганишга тўрт кун кетиши айтилган. Жасадларни қайта дафн этиш маросими 18 ноябрь кунига мўлжалланган.

Маълумот учун, бортида Польша президенти Лех Качиньский ва мамлакат раҳбарияти вакиллари бўлган Ту-154 самолёти 2010 йилнинг 10 апрелида Россиянинг Смоленск аэродромига қўниш чоғида қулаган. Экипажнинг 8 нафар аъзоси ва 88 йўловчининг барчаси ҳалок бўлган.