change.org сайтида Россиянинг Рязань шаҳридаги Безбожний (Худосиз) кўчасини АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп номи билан қайта номлаш илтимоси билдирилган петиция пайдо бўлди.

"Кўчанинг Безбожная деб аталаши Россия қадриятларига зид келади ва художўйларнинг ҳис-туйғуларини камситади. АҚШдаги президентлик сайловларида ютган Трамп эса Россиянинг катта дўсти ва анъанавий қадриятлар ҳимоячиси ҳисобланади", дейилган петиция матнида.     

Илтимоснома муаллифлари уни шаҳар думасига топширишмоқчи. Айни вақтда петицияни 142 киши имзолаган.