Болгария социалистик партиясидан номзод бўлган генерал Румен Радев мамлакат президентлиги учун ўтказилган сайловларда ғолиб бўлди. Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, овозларнинг 99,33 фоизини ҳисоблаб чиқилган.

ТАСС агентлиги хабарида қайд этилишича, Радевга сайловчиларнинг 59,35 фоизи овоз берган. Унинг «Фуқаролар Болгариянинг европача ривожланиши тарафдори» партиясидан рақиби Цецка Цачев эса 36,17 фоиз овоз йиққан.

Ҳукуматдаги «Фуқаролар Болгариянинг европача ривожланиши тарафдори» партияси ўз номзодининг мағлубиятини тан олди. Партия етакчиси, мамлакат бош вазири Бойко Борисов яқин кунларда истеъфо бериш ниятини маълум қилди.