2016 йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Тожикистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Содиқ Имомий билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайтида хабар берилган.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Тожикистон давлатлараро чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокара жараёнини фаоллаштириш ва уни қонуний расмийлаштиришни тезлаштириш масалалари муҳокама қилинди.