Украинада «Мухолифат блоки» фракцияси ҳамраиси Юрий Бойко Радикал партия етакчиси Олег Ляшкога боксчиларга хосс зарбалар туширди.

Ҳодиса Украина Олий радасининг мувофиқлаштириш кенгаши мажлисида юз берди, дея хабар қилмоқда «112 Украина» телеканали. 

Сентябрь ойи охирида Радада қуритилган нон пакетчалари туфайли ур-сур содир бўлган эди.