Янги Зеландияда зилзила содир бўлгач, 2 сигир ва 1 бузоқча улар атрофидаги ер чўкиши натижасида “оролча”га тушиб қолишди. Бу ҳақда Newshub хабар бермоқда.

Жониворлар Каикоура шаҳридан унча узоқ бўлмаган жойда зилзила эпимаркази яқинда бўлишган. Уларнинг кейинги тақдири нима кечгани номаълум.

Эслатиб ўтамиз:, 13 ноябрь куни мамлакатнинг жанубий оролида жойлашган Крайстчерч шаҳридан 95 км узоқликда магнитудаси 7,8 балл бўлган зилзила қайд этилди. Зилзила эпимаркази 10 километр ер чуқурликда жойлашгани қайд этилди.