12 ноябрда жаҳонга машҳур актёр, режиссёр, продюсер ва қўшиқчи Жеки Чан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун фахрий "Оскар" билан мукофотланди
"Шунча жанг, синган суяклардан кейин у ниҳоят меники бўлди", деб айтган актёр Лос-Анжелесда ўтган тақдирлаш маросимида. 

Асл номи Чан Конг Сунг бўлган Жеки кунг-фу жангари фильмлари ҳақида сўз кетганда биринчи навбатда унинг номи тилга олинадиган, бу жанрда улкан муваффақиятга эриша олган жаҳон юлдузига айланди. 

Кўпчилик катта ёшлилар унинг "Аждарҳо мушти", "Аждарҳо юраги" каби фильмлари билан видеосалонлар урф бўлган замонлардаёқ танишишга улгуришган. 

Кейинчалик томошабинлар унинг "Тиғиз соат" каби фильмларини кинотеатрларда томоша қилиш бахтига муяссар бўлишган. 

Актёрнинг ҳисобида ҳаммаси бўлиб 100 дан кўпроқ фильмда ижро этилган бош роллар бор. 

Тақдирлаш маросимида Чан билан бирга ҳужжатли фильмлар суратга олувчи режиссёр Фредерик Уайзман, монтажчи Энн Коутс ва кастинг-директор Линн Сталмастер ҳам фахрий "Оскар" билан тақдирланишди.

Жеки ҳозирда кўпроқ Хитой бозорига ишламоқда, Хитой ҳукумати эса кўринишича унинг ишларидан мамнун. Чан ҳақиқий меҳнаткаш. 2015 йилда у иштирокида "Из ортидан" ва "Маймунлар қироли" фильмлари чиқди, у "Кунг-фу Панда-3" мультфильмидаги қаҳрамонлардан бирига овоз берди. Ҳозирда тиниб-тинчимас Чан бир нечта лойиҳа устида ҳам актёр, ҳам продюсер сифатида ишламоқда. 2015 йилда актёр 61 млн доллар ишлаб топди ва бир йил аввалгидек, Forbes рейтингида 2-ўринни эгаллади.

Қуйида Жекининг "Оскар"гача босиб ўтган узун йўли қисқача тарзда суратларда ҳавола этилган.

Жеки Чан ўзига топширилган фахрий "Оскар" билан, 2016 йил 12 ноябрь

Жеки Чан Парижда, 1981 йил

Бетакрор Жеки Чан 

Жеки Чан суратга олиш майдончасида

"30 000 000 долларлик болакай" (2006) филмидан лавҳа

Жеки Чан ва модель Синди Кроуфорд Сингапурдаги "Голливуд сайёраси" ресторанининг очилишида, 1997 йил

Жеки Чаннинг Голливуддаги Шон-шараф хиёбонида юлдузи очилиши

"Лойиҳа А" фильмидан лавҳа (1983)

"Тиғиз соат" фильмидан лавҳа (1998)

"Тиғиз соат" фильмидан лавҳа (1998)

Жеки Чан Гонконгда "Умид" деб номланган елканли кема палубасида, 2004 йил

Чан Берлинда, 2003 йил

Тиниб-тинчимас Жеки Москвада

Доимо хушчақчақ жаноб Жеки Чан