Халқаро мева ва сабзавот ярмаркасида ўттиздан ортиқ мамлакатдан 150 қайта ишловчи компания, савдо ташкилотлари, савдо-саноат палаталари, тегишли вазирликлар ва идоралар, логистик компаниялар иштирок этди.

InterSok компаниялар гуруҳи ярмаркада Viko, "Сочная долина", Pro100sok савдо маркалари,  қуритилган сабзавотлар, зираворлар ва ингридиентлар, шунингдек InterSok компаниялар гуруҳига кирувчи «Green Agro Food» МЧЖ томонидан етиштирилувчи сархил мева ва сабзавот маҳсулотлари билан қатнашди.

Фото: Сочная долина
Фото: Сочная долина

4-рақамли павильондаги стендимизда нафақат Viko, "Сочная долина" ва Pro100sok савдо белгилари шарбатларининг маҳсулот ассортименти, ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва йўлга қўйиш ишлари билан таништирилди, балки уларнинг бетакрор мазасидан баҳра олишга имконият ҳам яратилди.

Фото: Сочная долина

У ерда қизиқарли викториналар ва танловлар ўтказилди, иштирокчиларга эса InterSok'дан мазали ва фойдали совғалар, шунингдек ҳамкоримиз JOY Bowling Club'дан (https://www.facebook.com/JoyBowlingClub/) суперсовға  тақдим этилди.

Фото: Сочная долина
Фото: Сочная долина

Тошкент Барменлар уйи (https://www.facebook.com/uzbarmen/) томонидан уюштирилган байрамона шоу, шунингдек Viko ҳамда "Сочная долина" савдо белгиларининг шарбатлари ва нектарларидан коктейллар тайёрлаш бўйича ўтказилган маҳорат дарси ташриф буюрган меҳмонларни бефарқ қолдирмади.

Фото: Сочная долина
Фото: Сочная долина

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ўзбек эстрадаси юлдузлари Улуғбек Раҳматуллаев ва Шаҳзода ўзларининг ёрқин иштироклари  билан стендимизга ўзгача файз бағишлашди. Бундан ташқари ташриф буюрганлар Рио-де-Жанейродаги XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритган Руслан Нуриддинов билан кўришиб, суратга тушиш бахтига муяссар бўлишди.

Фото: Сочная долина

Халқаро мева ва сабзавот ярмаркасига сертификатларни топшириш маросими ажойиб якун ясади - компаниямиз "Мева ва сабзавот маҳсулотларининг энг яхши етиштирувчиси ва қайта ишловчиси" номини олишга муваффақ бўлди.

Реклама ҳуқуқи асосида