Бугун РФ иқтисодий тараққиёт вазири Алексей Улюкаевга  икки миллион доллар миқдоридаги пора олганлик айблови қўйилиб, қўлга олинди. Сўров давомида Алексей Улюкаев айбига иқрор бўлмади. Бу ҳақида ТАСС агентлиги хабар берди

"У пора олиш ва умуман қонунга хилоф бошқа ҳаракатларни амалга оширганлиги тўғрисидаги маълумотларни рад этмоқда", - дейилади манбада.

Эслатиб ўтамиз, Алексей Улюкаев ўтган тунда қўлга олинди.