Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж номусга тегиш айби юзасидан сўроқ қилинди. Бу ҳақда Швеция прокуратураси матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Натижа Швеция прокурори томонидан ёзма равишда Эквадорга тақдим этилади", — дейилади матбуот учун берилган хабарда.

Шу сабаб прокурор томонидан олиб борилган сўроқ маълумотлари Швеция юридик амалиёти қоидаларига мувофиқ ошкор этилмайди.

Маълум қилинишича, прокуратуранинг кейинги ҳаракатлари сўроқ бўйича Эквадорга тақдим этиладиган ёзма билдиришга боғлиқ.