Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши арзонга тушмаслигини кўпчилик яхши тушуниб етган. Бугунги кунга келиб маълум бўлишича, Brexit туфайли мамлакатдаги компанияларнинг учдан бири 65,5 млрд фунт стерлинг (82 млрд доллар)га яқин сармоя киритишни ортга суришга ёки бекор қилишга қарор қилган. Бу ҳақда, CNN Money иқтисодий ва ишбилармонлик тадқиқотлари маркази (CEBR) ва Hitachi Capital UK ҳамкорлигида тадқиқот ўтказган натижасига асосланган ҳолда хабар қилган

Тадқиқотга кўра, Британиянинг йирик ва ўрта компанияларининг 40 фоизи сармояларни қисқартиргани ёки бекор қилганини маълум қилган. Кичик корхоналарнинг 23 фоизи шундай қарор қабул қилган. Сармоя киритиш борасида хулосани ўзгартиришга Brexit бўйича референдумдан сўнг, фунт стерлингнинг 15 фоиз қадрсизлангани сабаб бўлган. 

Бундан ташқари, Британия компаниялари мамлакат Европа эркин савдо ҳудудидан маҳрум бўлишидан хавотирланмоқда.