Хитойнинг GAC компанияси муқобил бошқарувга эга бўлувчи Enlight электр суперкарининг тизерини намойиш этди. Унинг прототипи ноябрь ойи ўрталарида Гуанчжоу автосалонида намойиш этилади.

Ҳозирча, суперкар бутунлай электр агрегати, муқобил бошқарув тизимига эга бўлиши ва унинг барча ғилдираклари етакчи бўлиши аниқ. Ҳозирча, суперкарни серияли ишлаб чиқариш имконияти ҳақида сўз бораётгани йўқ. 

Таъкидлаш жоизки, GAC Хитойнинг электр суперкарини ишлаб чиққан илк компанияси бўлмайди. Мисол учун, BAIC фирмаси шу йилнинг апрель ойида Пекин автосалонида ўзининг ArcFox-7 электромобилини намойиш этганди. 603 от кучига эга мотор ўрнатилган купе 3 сонияда «юз»га чиқа олиши қайд этилган. Унинг энг юқори тезлиги соатига 260 кмни ташкил этади. 

Ноябрь ойи охирида Хитойнинг яна бир компанияси NextEV электрли гиперкарини тақдим этиши кутилаяпти. Унинг куч агрегати қуввати 1 мВтни ташкил этиши, 1360 от кучига эга бўлиши айтилмоқда. Унинг энг юқори тезлиги соатига 300 кмдан ошади.