Хитойнинг Анхой вилояти Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раисининг собиқ котиби Хан Сяньцун 23,28 миллион юань (тахминан 3,4 миллион АҚШ доллари) миқдорида пора олганлиги учун 16 йиллик қамоқ жазоси тайинланган.

Синьхуа агентлигининг хабар қилишича, маҳкама мажлиси Фунцзян вилояти Наньпин шаҳрида бўлиб ўтган. Суд хулосасига кўра, собиқ мулозим 2003-2014 йилларда ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилган. Суд қарорига биноан, унинг 1 млн юань миқдоридаги шахсий мулки мусодара қилинади. 

Таъкидланишича, 2012 йилда Си Цзиньпин ХХР раислигига тайинганидан бери мамлакатда коррупцияга қарши кенг қамровли кураш олиб борилмоқда. Шундан буён, минглаб мулозимлар партия интизомини бузиш ва коррупцияда айбланиб, жазога тортилган.