«Бавария» бош мураббийи Карло Анчелотти ҳеч қачон бошқармайдиган жамоалари номини санаб ўтди.

«Мен ҳеч қачон «Интер»ни бошқармайман. Ҳеч қачон ўзимнинг тарихимга қарши бормайман. Тарихим Францияда «ПСЖ» билан боғлиқ. Италияда — «Милан». 

«Интер»га жуда катта ҳурмат билан қарайман, «Марсель»га ҳам. Аммо мен мисол учун Испанияга «Атлетико»ни бошқариш учун ҳам қайтиб бормайман, чунки «Реал»да ишлаганман», дея гапириб ўтган Анчелотти.

 

Манба: tribuna.uz