Қозоғистон республикаси Миллий банки (Марказий банки) қайта молиялаш ставкасини 12 фоизга пасайтириш ҳамда +/-1 фоизлик йўлакни сақлаб қолиш бўйича қарор қабул қилди, деб хабар қилмоқда Ic24.kz сайти. 

Эндиликда, ликвидликни тақдим этиш бўйича амалга ошириладиган амалиётлар бўйича ставка 13 фоизни, ликвидликни олиш бўйича – 11 фоизни ташкил этади, дея таъкидлаган Марказий банк раиси Данияр Акишев Остонада ўтказган матбуот брифингида. 

Унинг сўзларига кўра, қайта молиялаш ставкасини пасайтириш қарори инфляциянинг ўсиш кўрсаткичлари билан боғлиқ бўлиб, Миллий банк прогнозларига тўла мос келади. 

Қозоғистон Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси бўйича навбатдаги қарори 2017 йил 9 январда эълон қилинади.