Германиянинг Porsche компанияси Лос-Анжелес автокўргазмасига иккита янги «Панамера»дан ташқари 911 RSR пойга моделининг янги авлодини олиб келган. Бугун, тармоқда жанговар 911нинг тизери пайдо бўлди. У чидамлилик бўйича жаҳон чемпионати – WEC’да иштирок этиши мумкин.

Ҳозирча, Porsche тайёрланаётган икки эшикли модели ҳақида деярли ҳеч нарсани ошкор қилмаган. Албатта, унинг прототипи баҳор ойларидаёқ намойиш этилганди. Бироқ, ўшанда ҳам техник тафсилотлари сирлигича қолган эди. 

Мазкур автомобиль нафақат WEC, балки IMSA WeatherTech SportsCar Championship, «Le-Mahn» биринчилигининг Европа ва Осиё пойгаларида қатнашади. У 2017 йил январида «Daytona 24 hour» марафонида илк бор ўз кучини синаб кўради.