«Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси агар жамоасини ўзгартирган тақдирда уни сотиб олиш учун энг асосий даъвогар «Манчестер Сити» жамоаси бўлади, дея хабар бермоқда Marca.

Мадрид нашри бу ўринда «Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола, спорт директори Чики Бегиристайн ва ижрочи директори Ферран Сориано илгари айнан «Барселона»да ишлаганини асосий сабаб қилиб кўрсатган.

Олдинроқ айнан шу нашр Месси клуб билан шартномани узайтирмаслиги ҳақида хабар берганди. Футболчининг шартномаси 2018 йил ёзида тугайди.

 

Манба: tribuna.uz