Siemens компанияси электроника ишлаб чиқариш ва саноатда лойиҳалаш дастурларини яратишга ихтисослашган, АҚШнинг Mentor Graphics компаниясини сотиб олишини эълон қилди. 

Siemens Mentor Graphics акцияси учун 37,25 доллар тўлашга тайёр. Таклиф қилинган бу нарх 11 ноябрда савдолар ёпилиши олдидаги нархдан 21 фоизга юқорироқ.  

Siemens матбуот баёнотида Mentor‘нинг сотиб олиниши саноат учун дастурий таъминот яратиш соҳасидаги имкониятлар ўсишини ўз ичига олувчи, концерннинг Vision 2020 стратегиясини амалга оширишига кўмак беради. 

АҚШ компанияси директорлар кенгаши умумий қиймати 4,5 млрд долларни ташкил қилиши мумкин бўлган битимни маъқуллади. Битим 2017 йилнинг 2-чорагида, тартибга солувчи идоралардан рухсат олингандан сўнг ёпилиши мумкин. Бу битим Siemens томонидан 2014 йилдан бери тузилган энг йирик битим бўлади.