Ўзбекистан Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида ўтказилган «Сифат назорати» кўрсатувида Makarne макарон маҳсулотлари корхонаси ғолиб деб топилиб, «Юксак Истеъмол маданияти» ва «Ташаккурнома» билан тақдирланди. Бу ҳақда «KUN.UZ»га корхона мутасаддилари маълум қилди.

2015—2016- йиллар мобайнидаги «Сифат назорати» кўрсатувида 34 дан ортиқ корхонанинг 30 дан ортиқ озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ўрганилди ва улар ичидан 14 корхона маҳсулотлари талаб даражасида деб топилиб, ҳозирда рағбатлантирилмоқда.

Makarne макарон маҳсулоти айни турдаги маҳсулотлардан фарқли равишда мукаммал технология асосида тайёрланади. Мазкур усул натижасида макарондаги кимёвий-физик жараёнларнинг саломатлик учун фойдаси ошиб, макарон сифатининг узоқ вақт сақланиб туриши таъминланади. Кўрсатув жараёнида ошпазлар томонидан пишириб, қайнатиб кўрилган Makarne макрони тажрибадан аъло даражада ўтди ва ўзининг ўзгача таъми, мазаси, чидамлилиги ва ажойиб кўриниши билан бошқа шу турдаги маҳсулотлардан ажралиб турди.

Маҳсулотнинг нафақат сифати, балки ихчам ва бежирим қадоқланиш усули ҳам экспертларнинг диққатини ўзига тортди. Қадоқ устида ишлаб чиқарилган сана, пишириш давомийлиги, сақлаш ҳарорати ва муддати кўрсатилганлиги унинг мукаммаллигини кўрсатади. Келажакда шу турдаги сифатли макарон турларини ишлаб чиқаришни янада такомиллаштириб, юртимиз дастурхонларига тортиқ қилиш режалаштирилган.

Реклама ҳуқуқи асосида.