Туркия бош вазири Бинали Йилдирим 1 декабрь куни Россияга ташриф буюради. Бу ҳақда Туркия ҳукумати манбасига асосланиб, Hurriyet газетаси хабар бермоқда.

Бу Йилдиримнинг Туркия бош вазири сифатида Россияга илк ташрифи бўлади. Нашрнинг маълум қилишича, Россия Федерацияси бош вазири Дмитрий Медведев билан бўладиган музокараларда икки мамлакат муносабатларининг меъёрлашуви масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда. Шунингдек, музокаралар марказида Россия ва Туркия ўртасида миллий валюталарда савдо бўлиши, эркин савдо учун майдон ташкил этиш ва сайёҳлик тизимини ривожлантириш масалалари ҳам бўлади.

Икки мамлакат бош вазирлари Россия ва Туркия ҳамкорликда ИШИД террорчилик ташкилотига қарши биргаликда курашиши масаласини ҳам муҳокама қилиши мумкин, деб ёзади газета.
РФ ва Туркия ҳукумат раҳбарларининг учрашувидан сўнг 2017 йил январь ойида икки мамлакат раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиши кутилмоқда.